Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси тизимида 5000 дан ортиқ ўринга эга бўлган 17 та санаторий ва 2 та дам олиш уйи мавжуд, бир курс санатор даволаниш муддати ўртача 10-12 кун бўлиб, уларда йилига 130 мингдан зиёд меҳнаткашлар, жумладан хорижий давлатлар фуқаролари ўз саломатликларини тиклайдилар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг санатор-курорт муассасаларида бир ярим мингга яқин тиббиёт ходимлари хизмат қиладилар. Санатор-курортлар хизматлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ва тасдиқланган диагностика ва санатор даволаш стандартлари асосида олиб борилади.





Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ривожланган давлатлар тажрибаси асосида хизмат сифатини такомиллаштириш бугунги кунда Санатор-курортлар бошқармасининг асосий вазифаларидан бири бўлиб хисобланади. Бу борада Санатор-курортлар бошқармаси ходимлари тажриба алмашиш мақсадида Россия Федерацияси (Татаристон Республикаси), ХХР, Исроил, Грузия, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда бўлдилар.

Тизимдаги санаторийларнинг асосий тиббий хизматларидан бири бўлиб, даволаш ишларида халқ табобати усулларидан фойдаланишдир. Маълумки, халқ табобати хизматидан фойдаланишни ривожлантириш, халқ табобатининг йиллар давомида тўпланган тажрибаларини қўллаш, бу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш, шунингдек, халқ табобатининг ютуқларидан ва усулларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш мақсадида 2018 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-3968-сонли "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. 




   Шу муносабат билан, Хитой Халқ Республикасида халқ табобати бўйича узоқ йиллар давомида тўпланган самарали ютуқлар юзасидан тажриба алмашиш мақсадида "Турон санаторийси"да 2018 йил 29 октябрь куни семинар ва маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу тадбирда Хитой Халқ Республикасининг етук мутахассислари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларнинг шифокорлари иштирок этишди.      
                   
Ушбу тадбир дорасида санаторийларни замонавий тиббий даволаш ва диагностик жиҳозлар билан таъминлаш, иккала давлат шифокорлари билан Ўзбекистонда халқ табобати услубларини ривожлантириш, шунингдек аҳолини соғломлаштириш даврида доривор ўтлардан фойдаланиш ҳақида келишувлар имзоланди.  

Распечатать


Смотрите также связанные новости

11.12.2018 - Ошпаз ва официантлар учун малака ошириш курслари ташкил этилди.
11.12.2018 - Санаторийларда байрам тадбирлари
25.08.2018 - Хитой халқ республикаси делегациясининг ташрифи ҳақида
23.07.2018 - ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИГА ХИЗМАТ САФАРИ ҲАҚИДА
11.06.2018 - “Термез марвариди санаторийси” МЧЖ

Нет комментариев. Почему бы Вам не оставить свой?

Вы не можете отправить комментарий анонимно, пожалуйста войдите или зарегистрируйтесь.

   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "МАРКАЗИЙ ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

8
Санаторий: subbotnik_11-03-17

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark