Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ САНАТОР-КУРОРТЛАР  БОШҚАРМАСИ  МУТАХАССИСЛАРИНИНГ ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИГА ХИЗМАТ САФАРИ ҲАҚИДА

Хитой халқ республикаси "SANYA BRIGHT PROSPECT CORPORATION LTD." компаниясининг таклифига биноан Санатор-курортлар бошқармаси бош мутахассислари З.Абдурахимов ва А.Абдуллаева Хитой халқ республикаси Хайнянь оролида жойлашган  Ханкау шаҳрида 2018 йил 28 июндан 1 июлга қадар  бўлиб ўтган "Юқори технологиялар ва инновациялар 2018" номли халқаро кўргазмаси ҳамда Евроазия тиббиёт форумида қатнашиш учун хизмат сафарида бўлдилар. 28 июнда Ханкау шаҳрининг "Hainan International Convention and Exhibition Center" халқаро кўргазмалар саройида "Юқори технологиялар ва инновациялар 2018" номли халқаро кўргазманинг очилиши бўлди. Кўргазма 3 залда ташкил қилиниб, тиббиёт, юқори технологиялар ва озиқ овқат саноатига бағишланган экспонатлар намойиш этилди. Тиббиёт соҳасига бағишланган залда юқори технологияли тиббий ускуналар, жумладан турли портатив массажор, портатив амплипульс, оёқ ва қўл учун массаж аппаратлари, бундан ташқари замонавий масофа орқали диагностика аппарати намойиш этилган. Хозирги кунда бу аппарат Ўрта Осиё давлатлардан Қозоғистон Республикаси, Алмата шаҳрининг тиббиёт муассасаларида мавжуд.      


29 июнь куни Евроазия тиббиёт форуми очилиши бўлиб ўтди, куннинг 1 чи қисмида пленар йиғилиш бўлиб 3 та давлатдан 5 доклад бўлди (АҚШ, Хитой, Монгология). Форумнинг асосий мавзу ва маърузалари Хитой халқ табобати ривожлантиришга бағишланди. Куннинг иккинчи ярмида мавзуий мухокамалар бўлди. 

   
Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикасини  янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, жумладан Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда қўлланилаётган санатор даволаш ташхисот стандартлари, баҳолаш тизими тўғрисида гапириб беришди. Санатор-курорт тизимида шарқ табобатини қўлланилиши ва уни ривожлантириш истиқболлари мухокама этилди.   30 июнь Ўзбекистон, Монгология, Қирғизистон делегатларидан Хитой телевидинияси учун интерьвю олинди, бунда  асосий масала икки давлат орасидаги хамкорлик ва Ўзбекистан Республикасида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шу куни Хитой халқ республикаси ишбилармонлари билан учрашув ўтказилди. Улар Ўзбекистон Республикасида тиббий жихозларни ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш тўғрисида ўз таклифларини беришди. Ушбу тиббий жихозлар Хитойда бир неча йиллардан бери ишлаб чиқариб, сифат даражаси бўйича юқори ўринда туриши ва Европа давлатларида фойдаланиш учун сертификати борлиги маълумот қилинди. Ўзбекистонда хусусий завод қуриш ва уни ишлатиш бўйича талаб ва имтиёзлар тўғрисида фикрлар алмашинди. Санатор-курорт муассасалар ва Хитой халқ табобати клиникалари билан хамкорликни яхшилиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Ўзбекистон санатор-курортлар тизимидаги санаторийлар шифокорларини тажриба алмашишга Хитой клиникаларига юбориш, ҳамкорликда семинар ва конференцияларни ўтказишни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашинди.  

   


Распечатать


Смотрите также связанные новости

11.12.2018 - Ошпаз ва официантлар учун малака ошириш курслари ташкил этилди.
11.12.2018 - Санаторийларда байрам тадбирлари
20.11.2018 - Халқ табобатини ривожлантириш бўйича семинар ҳақида
25.08.2018 - Хитой халқ республикаси делегациясининг ташрифи ҳақида
11.06.2018 - “Термез марвариди санаторийси” МЧЖ

Нет комментариев. Почему бы Вам не оставить свой?

Вы не можете отправить комментарий анонимно, пожалуйста войдите или зарегистрируйтесь.

   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "МАРКАЗИЙ ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

5
Санаторий: 31-03-2017

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark