Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг

 

   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининнг Санатор-курортлар бошқармасига қарашли "Умид гулшани санаторийси" МЧЖда бошқарма ҳамда касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларининг раҳбар ва  мутасадди вакиллари учун ўқув семинари ташкил қилинди. 


 Семинар кун тартибига  "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"нинг "Ижтимоий соҳани" ривожлантириш йўналиши мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳияти, жорий йилда тизимдаги санаторий ва дам олиш уйларида меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини  сифатли соғломлаштириш, сиҳатгоҳларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш ва  бошқа масалалар киритилди.    


                    

 Биринчи масаладаги маърузада ҳозирги кунда Ҳаракатлар стратегияси"нинг "Ижтимоий соҳани" ривожлантириш йўналишида белгиланган вазифалар юзасидан  республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги эътироф этилди.
   Юқоридаги вазифалар бўйича бошқарма, санаторий ҳамда дам олиш уйлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилганлиги айтиб ўтилди.  
  Айтиш жоизки, санаторийларда даволанаётганлар билан тизимли мулоқот ва кўрсатилаётган тиббий ва сервис хизматларини мунтазам таҳлил қилиб бориш мақсадида даволанувчилар ўртасида мунтазам равишда сўровномалар ўтказилиб, олинган таклиф ва эътирозлар ўрганиб чиқилмоқда ҳамда тегишли тадбирлар  амалга оширилмоқда. Булардан ташқари, санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ва фуқароларни ташхислаш, амбулатор йўл билан соғломлаштириш бўйича рўйхат шакллантирилиб, жорий йилнинг январ ва феврал ойида 2 нафар эҳтиёжманд фуқаро йўлланма асосида соғломлаштирилди ва 157 нафар фуқаро сиҳатгоҳ ҳисобидан амбулатор шароитда бепул текширувдан ўтказилди.  
    Шу билан бирга 2017 йилда  тажриба сифатида биринчи марта 6 та санаторийда жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибасига таянган ҳолда ички ва ташки баҳолаш тизими жорий қилинди. Шунингдек, семинарда "Ботаника" ва "Бўстон" санаторийларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари  олинган натижалари бўйича ҳисобот бердилар. Бу эса  ўз навбатида санаторийларнинг рейтингини аниқлаш имконини беради.
    Жорий йилда санаторийлар тиббий туризмни янада ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этишлари ва хорижий саёҳларни кўпайтириш бўйича  ҳам бир қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда  бошқарма ва санаторийлар ходимлари хорижий давлатларига хизмат сафарига юборилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан санаторийларимизда даволаниш учун келаётган фуқоролар сони  35 фоизга ошди. Айни пайтда «Косонсой», «Чинобод», «Ситораи Моҳи Хоса», «Чортоқ», «Бўстон» санаторийларида Wi-Fi алоқаси тизими йўлга қўйилди. Бу   даволанувчилар учун яна бир қулайлик яратди дейишимиз мумкин.
    2017 йилда биринчи марта Санатор-куротлар бошкармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ошкозон ва ичак касалликлари, юрак, нафас, бўғим ва асаб тизими касалларини санатор даволаш ташхисот стандартлари ишлаб чикилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Бундан ташқари, бугунги кунда санаторий раҳбарларининг ўринбосарларига урология ва гинекология йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган санатор  даволаш-ташхисот стандартларининг лойихаси тўғрисида батафсил маълумот берилди. Улардан олинган таклифлар ва мулоҳазалар муҳокама килинди.  
    Бир сўз билан айтганда, сўнгги йилларда Санатор-курорт тизимидаги санаторийларда даволанувчилар учун хизмати кўрсатиш ишлари жаҳон андозалари талаблари даражасида амалга ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалиётга тадбиқ этилмоқда.       

Распечатать


Смотрите также связанные новости

11.12.2018 - Ошпаз ва официантлар учун малака ошириш курслари ташкил этилди.
11.12.2018 - Санаторийларда байрам тадбирлари
20.11.2018 - Халқ табобатини ривожлантириш бўйича семинар ҳақида
25.08.2018 - Хитой халқ республикаси делегациясининг ташрифи ҳақида
23.07.2018 - ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИГА ХИЗМАТ САФАРИ ҲАҚИДА

Нет комментариев. Почему бы Вам не оставить свой?

Вы не можете отправить комментарий анонимно, пожалуйста войдите или зарегистрируйтесь.

   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "МАРКАЗИЙ ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

Процедура 2
Санаторий: Чимион | Chimyon | Chimion

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark